Линклар

logo-print

Озодлик Бекорчиси: Ўзбекистонни тарк этаëтган олтин каллалар

  • Абдулла Искандар

"Озодлик Бекорчиси" - Абдулла Искандар

"Озодлик Бекорчиси" - Абдулла Искандар

Салом муштарий! Бугун "бекорчилик" навбати менга тегди. Мавзу эса будир: Ўзбекистон заминида етишган минглаб мутахассислар мана 20 йилдирки бирин-кетин Ўзбекистонни тарк қилиб, ўз билим ва маҳоратини ўзга эллар рафоқи учун харжламоқда.


Тошкентлик ген олимаси Лондонда Британия илм фанига ҳисса қўшмоқда. Урганчлик жарроҳлар Африкада кўричак кесмоқда. Фарғоналик рассом Москвада халқаро санъат академиясини бошқармоқда.

Тюмен ва Сургутда ўзбек пайвандчилари ишламоқда. Мармар кесувчи ва меъмору муҳандислар Қозоғистон ва Россия бинокорлигини ривожлантирмоқда.

Ўз юртида кино ололмаган ўзбек киночиси Россия шарафи учун филм суратга олиб Венеция фестивалида қатнашди.

Бунинг ëнига синоптик, лаборант, фрезер, лазер пайвандчиси каби касб эгаларини ҳам ҳорижлик иш берувчилар қучоқ очиб кутиб олмоқда.

Ўзбекистон ҳисобидан дунëнинг обрўли олийгоҳларида ўқиган ëшлар қайтиб келмасдан ўша ëқларда ерлашиб қолиб кетмоқдалар.

Хўш олтин қўл ва олтин каллаларнинг мамлакатдан буткул чиқиб кетиши яҳшими ëмонми?

Ахир Фурқат ҳам Қўқонда қолмай Ëркендга кетган, Беруний Хоразмда қолмай Бағдодга борган эдику.

Бобур ҳам оëғи етган жойгача бориб, Ҳиндистонни обод қилган эди.

Аммо ўзига енг бўлмаган бировга эн бўладими, деган гап ҳам бор-да.

Сизни фикрингиз қандай?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG