Линклар

logo-print

Интерфакс: Қирғизистон жанубида икки милиция ходими ўлдирилди


Чоршанба куни кечқурун Ўш вилоятидаги Қорасув шаҳрида икки милиция ходими ўлдирилди, деб хабар қилди Интерфакс ахборот агентлиги Қирғизистондаги ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбадан олгани маълумотга таяниб.

Агентликка кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа тафсилотларини хабар қилмаган.

Интерфакснинг бу хабари ҳозирча бошқа манбалар томонидан тасдиқланмади.

Биз 28 октябр тонгида Қорасув шаҳар ички ишлар бўлими билан боғландик. Бўлимнинг ўзини таништирмаган навбатчиси Интерфакс хабарини қисман инкор этди.

Унинг айтишича, икки милиция ходимининг ўлдирилгани рост, лекин воқеа Боткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида рўй берган, Қорасувда эмас.
XS
SM
MD
LG