Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:54

Обама "Тож Маҳал"да тунайди


АҚШ президенти Барак Обама Ҳиндистонга қиладиган сафари давомида бир кечани Мўмбай шаҳридаги 2008 йили террорчилар ҳужумига учраган "Тож Маҳал" меҳмонхонасида ўтказади. Бу ҳақда чоршанба куни Оқ Уй вакили хабар қилди.

"Тож Маҳал" меҳмонхонасида Обама 6 ноябр куни қолади.

2008 йили қуролли экстремистлар гуруҳи Мўмбай шаҳрида 166 кишини, шу жумладан, "Тож Маҳал" меҳмонхонасида 30 дан зиёд кишини ўлдирган эди. АҚШ президенти мазкур меҳмонхонада бир кечани ўша қурбонлар ҳурмати қолмоқчи.

"Тож Маҳал" меҳмонхонаси таъмирдан чиқарилиб, жорий йилнинг августида қайта ишга туширилди.
XS
SM
MD
LG