Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:35

Французлар пенсияга 62 ёшдан чиқадиган бўлди


Франция парламентининг қуйи палатаси - Миллий мажлис оммавий норозиликларга қарамай, пенсия таъминоти ислоҳоти тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Қонун лойиҳасини ёқлаб 336 депутат, унга қарши эса 233 депутат овоз берди.

Қонун кеча Сенат тасдиғидан ҳам ўтди.

Пенсияга чиқиш ёшини 60 дан 62 ёшга кўтариш назарда тутилган қонун президент Николя Саркози имзолаганидан сўнг кучга киради.

Франция касаба уюшмалари бугун яна умуммиллий норозилик намойиши ўтказмоқчи.
XS
SM
MD
LG