Линклар

logo-print

Индонезияда цунами ва вулқон қурбонлари сони 270 нафарга етди


Бу мамлакатдаги Мэнтавай оролларига 3 метр баландликда ёпирилган цунами қурбонларига оид расмий рақамдир.
400 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Камида 10 га яқин қишлоқни сув ер юзидан мутлақо ювиб кетди.

Айни пайтда Ява оролларида отилган Мерапи вулқонидан нобуд бўлганлар сони 30 нафарга етди. Минглаб аҳоли уй-жойларини тарк этди.

Индонезия Тинч океанининг “Оловли ҳалқа”си устида жойлашган. Бу ҳудуд ернинг баъзи континентал қатламлари туташгани боис кучли сейсмик зона ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG