Линклар

АҚШда метрони портлатмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди


Чоршанба куни АҚШда Вашингтон метросида террористик хуруж уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинаётган таги покистонлик Америка фуқароси қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, Виргиния штатида истиқомат қилувчи 34 ёшли Фаруқ Аҳмад жорий йил апрелидан буён метро станцияларини суратга туширган ва террористик ҳужумлар режасини тузган.

Оқ Уй вакили Роберт Гиббснинг баёнотига кўра, Аҳмаднинг ҳаракатлари оқибатида жиддий таҳдид пайдо бўлмаган, чунки хавфсизлик хизматлари аввал-бошданоқ унинг ҳаракатларини назорат остига олган.
XS
SM
MD
LG