Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:31

Усома бин Ладин Франциядан қасос олмоқчи


"Ал-Қоида" террор тармоғи етакчисининг овози бўлиши мумкин, деб тахмин қилинаётган аудиоёзувни Ал-Жазира телеканали ҳавога узатди.

Овоз эгаси "агар Франция Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетмаса, Франция фуқароларини ўлдирамиз", деб таҳдид қилган.

Аудиоёзувда, шунингдек, Нигерда франциялик мутахассисларнинг гаровга олингани ҳам эслатилиб, бу амал барча францияликларга огоҳлантирувдир, дейилган.

“Ёзувдаги овоз чиндан ҳам Усома бин Ладинники эканлигини текшириш имконсиздир”, дейилади хабарларда.
XS
SM
MD
LG