Линклар

Ўзбек таэ-квон-дочилари иккита олтин билан ватанга қайтишди


Таэ-Квон-До бўйича Европа чемпиони Ҳаким Мусулмонов

Таэ-Квон-До бўйича Европа чемпиони Ҳаким Мусулмонов

Ўзбекистонлик Таэ-Квон-До усталари Чехияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида иккита олтин ва иккита кумуш медал билан ватанларига қайтишди.

Диана Хан бир олтин ва бир кумуш, Ҳаким Мусулмонов бир олтин ва Ҳусниддин Қурбонов кумуш медалига сазовор бўлди.

Ҳаким Мусулмонов Ўзбекистонга жўнаб кетиш олдидан Прага аэропортида Озодлик мухбири билан суҳбатда келажакда бутунжаҳон миқёсидаги мусобоқаларда ҳам ғолиб бўлишга умид қилаётганини айтди.

- Худо хоҳласа, келгуси мусобоқаларда Ўзбекистон байёроғини яна ҳам баландроқ кўтараман,- деди чемпион. Таэ-Квон-До бўйича Прагада бўлиб ўтган Европа чемпионатида 40дан ортиқ мамлакатдан спортчилар қатнашди.
XS
SM
MD
LG