Линклар

Индонезияда цунами оқибатида 343 одам нобуд бўлган, 330дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Индонезияда душанба куни кучли ер силкиниши таъсирида кўтарилган цунами оқибатида Ментаваи оролининг ғарбий қисмида ёпирилган тўфон соҳилдаги қишлоқларни батамом ювиб кетди.

Табиий офатдан бир кун ўтиб мамлакатнинг Ява оролларида отилган Мерапи вулқони 30дан ортиқ одамни нобуд қилди. Минглаб аҳоли уй-жойларини тарк этди.
XS
SM
MD
LG