Линклар

Францияда пенсия ислоҳотларига қарши норозиликлар давом этмоқда


Франция касаба уюшмалари ҳукуматнинг пенсия ислоҳотларига қарши еттинчи норозилик намойишларини ўтказяпти.

Умумиллий норозиликлар боис жамоатчилик транспорти ва давлат корхоналари фаолиятида яна узилишлар кузатилди. Оммавий норозиликларга қарамай, кеча Франция парламенти пенсияга чиқиш ёшини 60дан 62 ёшга кўтариш кўзда тутилган қонунни маъқуллаган эди.

Ушбу ҳужжат президент Николя Саркози имзолаганидан сўнг кучга киради.

XS
SM
MD
LG