Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:01

Косово: HRW бу мамлакатга лўлиларни депортация қилишни тўхтатишга чақирди


Халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ғарб давлатларини лўлилар ва бошқа миллий озчиликларни Косовога депортация қилишни тўхтатишга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари фикрича, бу мамлакатга депортация қилинаётганлар камситилмоқда, уларнинг инсоний ҳуқуқлари топталмоқда.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, 1999 йилдан буён Косовога 50 минг нафар лўли мажбуран кўчирилган. Уларнинг кўпчилиги ҳанузгача на иш ва на турар-жой топа олади. Улар тиббий хизматдан ҳам, ижтимоий муҳофазадан ҳам маҳрумдир.
XS
SM
MD
LG