Линклар

Индонезия: Табиий офат қурбонлари 400 нафардан ортди


Индонезияда цунами оқибатида ҳалок бўлган сони 400 нафардан ортди, 330 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Душанба куни кучли ер силкиниши таъсирида кўтарилган цунами оқибатида Ментаваи оролининг ғарбий қисмида ёпирилган тўфон соҳилдаги қишлоқларни батамом ювиб кетди.

Табиий офатдан бир кун ўтиб мамлакатнинг Ява оролларида отилган Мерапи вулқони 30 дан ортиқ одамни нобуд қилди. Минглаб аҳоли уй-жойларини тарк этди.
XS
SM
MD
LG