Линклар

logo-print

Ироқ: Депутатлар қийноқлар юзасидан махсус мажлис ўтказилишини талаб қилаяпти


Ироқ парламенти депутатларидан бир гуруҳи ҳибсга олинганларнинг қийноққа солингани тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун парламентнинг махсус мажлиси ўтказилишини талаб қилмоқда.

Бундай талаб битилган номани сунний мусулмонларнинг "Ал-Ироқия" сиёсий блоги кирган депутатлардан 50 нафари имзолаган.

Куни кеча WikiLeaks сайти Нури ал-Маликий бошқариб турган ҳукумат маъмурлари қўлга олинганлар ва ҳибсдагилар билан шафқатсизларча муомалада бўлганини далилловчи ҳужжатларни жамоатчиликка ошкор қилган эди.
XS
SM
MD
LG