Линклар

Қирғизистон: Сайловда берилган овозлар қайта саналмайди


Қирғизистонда 10 октябр куни ўтказилган парламент сайловида берилган овозлар ёппасига қайта саналмайди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Ақилбек Сариевга кўра, сўнгги кунлардаги текширувлар сайловни ташкил қилиш билан боғлиқ камчиликларни аниқлаган, холос.

Сайловнинг дастлабки натижаларига биноан парламентдан мухолифатдаги 3 партия ва жорий ҳокимият тепасидаги 2 партия жой оладиган бўлиб турибди.

Сайловнинг расмий натижалари эълон қилингани йўқ.

Етарли овоз ололмаган баъзи партиялар норозилик акцияларини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG