Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:57

Тожикистон: Исфарада уч жанггари ўлдирилди


Тожикистонда ички ишлар ходимлари пайшанба куни ўтказган амалиёт давомида уч жанггари ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари хабар қилди.

Жанггарилардан бири таслим бўлган, яна бири яширинишга улгурган.

Жанггариларга қарши амалиёт мамлакат шимолидаги Исфара шаҳри яқинида ўтказилган.

Маҳаллий расмийлардан бирининг Озодликка билдиришича, амалиёт ўтказилган Чоркўҳ қишлоғи аҳли ҳаракатлар бошланишидан олдин хавфсиз жойга кўчирилган.

Чоркўҳ қишлоқ кенгаши раиси Неъмат Олимов Озодлик билан суҳбатда, қуролланган гуруҳ беш кишидан иборат бўлиб, улардан бири Қирғизистон фуқаросидир, дея маълум қилди.

- Улар тахминан уч-тўрт соат давомида гранатомёт, пулемёт ва автоматлар билан қаршилик кўрсатишди. Натижада улар яширинган жойга қўшни уйлар зарар кўрди. Тинч аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилгани учун, қурбонлар йўқ, деди Чоркўҳ қишлоқ кенгаши расмийси Олимов.

Исфара шаҳри Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудлари туташадиган минтақада жойлашган. Бу ерда ўтказилган амалиёт, расмийларга кўра, ҳукумат кучларининг маҳаллий исломчи гуруҳларга қарши чораларининг бир қисмидир.
XS
SM
MD
LG