Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:21

Ўзбекистонда нотариусларга кўчмас мулк олди-сотдисини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди


Uzbekistan - Private notary offices were shut down from May 15, 2010
Uzbekistan - Private notary offices were shut down from May 15, 2010
Ўтган шанба кунидан эътиборан ўзбек нотариусларига уй-жой олди-сотдиси билан боғлиқ шартномаларни расмийлаштириш вақтинча ман этиб қўйилди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги мутасаддиси буни тасдиқлади.

Исми сир қолишини истаган вазирлик расмийси Озодлик билан ўзаро суҳбатда олди-сотдини расмийлаштиришни тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма тўғридан-тўғри Ўзбекистон президенти маъмуриятидан нотариусларга оғзаки равишда юборилган. Суҳбатдошимизнинг айтишича, президент маъмурияти бу чорани сотилишига тақиқ қўйилган мулклар маълумотлар базасида хатоликлар аниқлангани билан изоҳланмоқда.

Нотариусларга бу тақиқ биринчи ноябргача давом этиши айтилган. Озодлик билан исми сир қолиши шарти билан суҳбатлашган Тошкент нотариал идораси вакили биринчи ноябрдан тақиқ бекор қилинишига умид билдирди.

Аммо, баъзи хабарларга кўра, бу айрим амалдорларнинг мамлакатдаги кўчмас мулкни сотиб, чет давлатга қочвориши олдини олиш мақсадида жорий этилган бўлиши мумкин.

Шу йилнинг май ойида Ўзбекистонда президент фармони билан хусусий нотариуслар фаолияти тўхтатилиб, кўчмас мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар давлат нотариуслари зиммасига ўтган эди.

Хусусий нотариуслар томонидан жиддий қонунбузарликларнинг содир этилиши, суистеъмолликлар ва мансаб ваколатларидан фойдаланишлар ушбу қатъий чоранинг кўрилишига сабаб бўлгани айтилган.
XS
SM
MD
LG