Линклар

Қирғизистон жанубидаги маҳкама беш маҳаллий ўзбекни июн ойидаги зўравонликлар пайти қирғиз милиционери ва унинг ҳайдовчисини ўлдирганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Яна тўрт ўзбек 25 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Шу йилнинг июн ойида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида юзага чиққан этник тўқнашувларда 400дан зиёд одам ҳалок бўлган эди.

Халқаро ташкилотлар июн воқеаларидан сўнг бошланган ҳибсга олишларда асосан ўзбекларнинг нишонга олинаётганини айтишади.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, ўзбеклар қийноқ ва бошқа турдаги ноинсоний муомалага тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG