Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:34

ЕИ расмийси Эроннинг музокараларга тайёрлигини билдирди


Европа Иттифоқи расмийлари Эрон ўз ядровий дастури борасида 10 ноябрдан кейин жаҳоннинг қудратли олти давлати билан музокара олиб боришга тайёр эканини айтишмоқда.

ЕИнинг ташқи ишлар бўйича масъули Кэтрин Эштон бу ҳақда бугун Брюсселда билдирар экан, бу Эрон тарафидан қилинган муҳим қадам деб айтди.

Расмий Теҳрон ўз ядровий дастуридан фақат тинчлик мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келади. Аммо АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эроннинг асл мақсади – ядровий қуролни яратиш, деган хавотирдалар.
XS
SM
MD
LG