Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:49

План тўлди, лекин бахт йўқ


Пахта режаси бажарилганига қарамай, баъзи вилоятларда болалар пахта теришга мажбурланишда давом этмоқда.
Пахта режаси бажарилганига қарамай, баъзи вилоятларда болалар пахта теришга мажбурланишда давом этмоқда.

Ўзбекистонда пахта плани бажарилганига қарамай, болаларнинг ҳамон далаларда қолаётгани, милициянинг бедодликлари Озодликка гапирган ўзбекистонликларни ташвишга солмоқда.


“Болаларга раҳмим келяпти”

дейди Андижон вилоятининг Марҳамат туманидан қўнғироқ қилган Йўлдошвой ака. Унинг айтишича, республикда пахта режаси бажарилган бўлса-да, ҳануз болалар пахта далаларидан қайтгани йўқ:

- Энди қимматчилик. Доим сизларни эшитиб тураман мен. Қимматчилик, камбағалчилик. Ҳамма пахтада. Бешинчи синфгача ҳаммаси пахтада. Ҳали қайтишгани йўқ. Коллеж ўқувчилари ҳам пахтада. Планлар бажарилган, қандайдир ҳозир кунлар исиб кетиб, яна очилаяпти дейди. Ҳали қайтарилгани йўқ. Ëшларга жабр бўлаяпти. Коллеж ўқувчилари совуқларда ëтишиб, ҳозир бизда совуқ бўлаяпти. Ëмғир ëғди, ëмғирдан кейин совуқ бўлаяпти. Шуларга раҳмимиз келадида бизни. Овқатлар ҳам фермернинг зиммасида шекилли. Фермерлар қанчалик овқат қилиб беради уларга? Макарон қилиб беради, дейди марҳаматлик Йўлдошвой ака.


“Милиция ҳақидаги қонун қачон қабул қилинади?”

дейди Наманган вилоятининг Поп туманидаги Чодак қишлоғидан қўнғироқ қилган Набижон ота Абдувалиев. Отахонга кўра, токи қонун қабул қилинмас экан, милициянинг бедодлиги давом этаверади:

- Мен 25 октябр куни Тошпўлат ака Йўлдошев милициялар куни билан табриклаб Ўзбекистонда милициялар ҳақида қонун йўқ деб яхши гапларни гапирдилар. Ўшанга менинг озгина қўшимча гапим бор эди. Бундан 14 йил бурун Ўзбекистон Олий суд пленумида Ўзбекистондаги суд, судя, прокурор, терговчиларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан қилинган шикоятлар қабул қилинмасин деган қарор қабул қилинган. Буни Тошпўлат ака Йўлдошев эшитмаган эканлар. Бу қарорга 14 йил бўлган. Шуни билдирмоқчи эдим. Бу қарорни тўхтатиш учун Олий Мажлис, президент умуман ëзмаган жойим қолмаган. Ҳозир милициялар постоянно иш ҳисобида. Ойлиги етарли, пули кўп. Пенсиялари ҳам халқникидан икки баробар кўп. Булар милиция формаси ҳисобидан қайси ишларни қилиши керак? Қонун шуни кўрсатадида. Ҳозир 66 прим модда қабул қилинган дейди. Даъвогар ва жавобгар келишса, қаерда дело қўзғатилган бўлса, ўша ерда тўхтатилади келишув акти тузилиб дейди. Бу милициялар ўшани судга олиб боради озгина пул чиқадими деб. Суд бўлса, даъвогарни ҳам, жавобгарни ҳам штраф қилади. Адолатли судлов йўқ ҳисоби. Битта-яримта ҳалол ишлайдиганлар бор, дейди Набижон ота Абдувалиев.


“Милиция ҳимоячи эмас, талончи!”

дейди Шаҳрисабз шаҳридан қўнғироқ қилган тингловчи Абдулла. У Эркин микрофонда эфирга кетган чироқчилик назокат Равшановага Россиядан эри юборган пулни милиция ходимлари олиб қўйганига ўз мулоҳазаларини билдиради:

- Ўзбекистонда бўлаëтган адолатсизликларни эшитиб одамнинг юраги куйиб кетадида. Мана кеча чироқчилик аëл “Пулимни олиб қўйишди. Бизларни ҳимоя қилаëтган қонунчилар шундай қилгандан кейин додимни кимга айтай” деган гапларни гапирдилар. 2001 йилда Тошкентга борганман. Метрога тушсангиз ҳам тўртта-бештаси ушлайди, чиқсангиз ҳам ушлайди. Чиқсангиз ушлаб олиб “Қанча пулинг бор?” дейди. Одам буларни кўриб қўрқиб қолади. Кечагидай эсимда 21 минг сўм пулим бор эди. Ўғлимни ўқишга олиб борган эдимда. “Пулингни чиқар” деди. Ўша пайтда гўшт 1000 ëки 1500 сўм эди адашмасам. 21 минг сўмдан 3000 сўм йўқ. Метродан чиқиб қарасам шунақа бўлиб қолибди. Ўшаларга пулим йўқ десам, уриб оғиз-бурнимни қонга тўлдирарди. Каттаконларга айтсам, “бизларнинг милицияга туҳмат қилаяпсан” деган нима қилади. Бечора кечаги аëлнинг эри 4700 долларни қон кечиб топганда, дейди шаҳрисабзлик Абдулла.


“Қирғизистонлик ўзбеклар, ватанни ташлаб кетманглар!”

деб хитоб қилади Қирғизистоннинг ўзган туманида истиқомат қиладиган Сардор.

- Мен Қирғизистоннинг Ўзган шаҳридан бўламан. Исмим Сардор. Мени битта нарса қийнаяпти. Ўзбек эканмизда. Озодликнинг Эркин микрофонига Ўшдан чиқиб кетиб ичида ватанфурушлик туйғулари бор одамлар ташқарига чиқиб олиб ҳар хил гапларни гапираяптида.

Озодлик: Масалан нима деяпти?

- Шу бошқа юртга кетаман, Қирғизистонга яшаганини ўйлаб қўймаяпти, қадрига етмаяпти. Биз яшаяпмизу мана. Бизга ўхшаганлар яшаяпти. Нимага чиқиб шундай деди? Оғир кунларда ташлаб кетиб юборишди.

Ҳурматли ватандошларим. Хоссатан ўзбекларга тегишли бу гап. Шу юртингларни ташлаб чиқиб кетаëтганда, ўзингларга бир савол беринглар. “Мен бу юртда чой ичдим, нон едим. Шу ватанни обод қилиш менинг ҳам қўлимдан келади. Нимага қочиб кетавериш керак?” деб бир ўйланглар. Одамнинг ватанни севиш туйғуси бўлиб, ватанни севишга чақираман. Қирғизистонни ўнглашда ўзбеклар ҳам ҳисса қўшади деган умидда, кетса энди кетаверадию, ватанни даволашга, иллатни ҳайдаб чиқаришга, ҳиссасини шунга қўшишга, Қирғизистон фаровонлиги бизнинг қўлимизда, бизга тегишли бўлишлиги учун озгина ҳиссамизни қўшиб қўяйлик деб Ўзгандан Сардор, дейди ўзганлик Сардор.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG