Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:29

Президент маъмурияти Тошкентда уйларни сотишни тақиқлаб қўйди


Ўзбекистон президенти маъмурияти тақиқи Тошкент кўчмас мулк бозоридаги олди-сотдини тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон президенти маъмурияти тақиқи Тошкент кўчмас мулк бозоридаги олди-сотдини тўхтатиб қўйди

Тошкентдаги нотариал идораларга кўчмас мулк олди-сотдисини расмийлаштириш тақиқлаб қўйилди. Расмийлар буни кўчмас мулк маълумотлар базасида вужудга келган муаммолар билан боғлиқ вақтинча чора, деб изоҳламоқда. Кўчмас мулк агентликлари бунинг, ҳақиқатан, вақтинча чора эканига умид қилмоқда.


Лекин Тошкентдаги нотариуслар тақиқ президент маъмурияти томонидан жорий қилингани боис бунинг ортида бошқа жиддийроқ сабаблар борлигидан шубҳа қилмоқда.

Тошкентда уйлар олди-сотдисини расмийлаштиришга тақиқ ўтган ҳафта охирларида жорий қилинди. Мазкур чора ҳақида ҳукумат томонидан бирорта буйруқ ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжат эълон қилинганмагани боис, пойтахтадаги кўчмас мулк олди-сотдисида воситачилик қиладиган агентликлар бу тақиқининг вақтинчалик бўлишига умид қилишмоқда.

Тошкентдаги “СИОН” номли кўчмас мулк агентлигига тақиқдан ташвишланаётган потенциал мижоз сифатида мурожаат қилдик. Шу сабабдан биз билан суҳбатда бўлган маклер исмини ошкор қилмаймиз.

Суҳбатдошимиз, уйларни сотишга жорий қилинган тақиқ вақтинчалик эканини айтиб, бизни тинчлантиришга ҳаракат қилди.

- Бу вақтинчалик чора, ҳақиқатан ҳозир олди-сотдини расмийлаштириб бўлмаяпти. Лекин бу 1 ноябргача давом этади холос. Айтишларича, сотиши тақиқланган кўчмас мулк объектларига оид компютер маълумотлар базасида қандайдир носозликлар юзага келган ва ҳозир уни тузатиш устида иш олиб боришмоқда. Шунинг учун хавотир олмасангиз бўлади. 1 ноябрдан ҳаммаси жойига тушиб кетади, дейди тошкентлик маклер.

Тошкентдаги “ТММ Вектор”, “Купи-дом” воситачи агентликларидан ҳам ҳудди шундай жавобни олдик. Уй олди-сотдиси тўхтаб қолгани боис даромадларида камомад пайдо бўлган бу агентликлар ҳукуматнинг мазкур чора вақтинча эканига оид ваъдалари рост бўлишига ишонмоқда.

Лекин Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Озодлик билан микрофонсиз суҳбатга рози бўлган мутасаддиси олди-сотдини расмийлаштиришни тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма тўғридан-тўғри Ўзбекистон президенти маъмуриятидан нотариусларга оғзаки равишда юборилганини айтди. Унинг айтишича, кўчмас мулк олди-сотдисини расмийлаштириш Тошкент ва Тошкент вилоятида тақиқланган.

Мазкур чора маълумотлар базасидаги хатоликлар боис қўлланаётган вақтинча чора эканини тасдиқлаган суҳбатдошимиз президент маъмурияти бу ҳақда қарор қиларкан, нотариусларни назорат қиладиган адлия вазирлигини айланиб ўтганидан хайрон қолганини яширмади.

“Негадир, Тошкент ва вилоятдаги уй олди-сотдисини расмийлаштиришни тақиқлаш ҳақидаги кўрсатма президент маъмуриятидан нотариусларга тўғридан-тўғри юборилди. Бизни бу ҳақда олдиндан огоҳлантиришгани ҳам йўқ”, деди адлия вазирлиги расмийси.

Суҳбатдошимизга кўра, ҳозир маълумотлар базасидаги носозликларни тузатиш бўйича ишлар кетмоқда. Лекин тақиқ қачон бекор қилинишини, аниқ айта олмайман, дея қўшимча қилди вазирлик расмийси.

Айни пайтда, Тошкентдаги йирик нотариал идораларидан бирининг ходими пойтахт ва Тошкент вилоятидаги хусусий кўчмас мулкни сотишга жорий этилган тақиққа расмийлар бераётган изоҳга шубҳа билан қарайди. (Бу суҳбатдошимизнинг исмини ҳам маълум сабабларга кўра ошкор қилмаймиз.)

- Сотилиши ман қилинган кўчмас мулкни текширадиган компьютер ишдан чиққанмиш. Бу расмийлар бераётган изоҳ ва шунинг учун ҳозир уйингизни на сота оласиз, на бировга ҳадя қила оласиз. 1 ноябрда компьютерни тузатамиз, дейишяпти, лекин мен бунга ишонқирамай турибман. Ҳар қалай тепадаги идоралардан бу маълумот, юмшоқ қилиб айтганда, ҳақиқатга яқин эмаслигини эшитдим, дейди тошкентлик нотариус.

Пойтахтлик яна бир нотариуснинг айтишича, кейинги пайтларда кўчмас мулкни бир қўлдан бошқасига ўтказиш жараёнига банкларни жалб қилишга оид чоралар қўлланиши ҳақида гаплар пайдо бўлган. Яъни янги тартибга кўра, аҳоли қўлида айланадиган пуллар устидан назоратни кучайтириш мақсадида уйни сотаётган одам бирор банкдан ҳисоб рақами очиши лозим бўлади, сотиб олаётган одам эса уй эгасининг пулини ана шу ҳисоб рақамига қўйгандан кейингина, олди-сотди тўғрисидаги шартнома имзоланишига руҳсат берилади, дейди Тошкентдаги нотариал идоралардан бирининг раҳбари.

Бундан ташқари, деб қўшимча қилади суҳбатдошимиз, мазкур чора жорий йилда хусусий нотариуслар фаолиятининг тўхтатилиши, расмий агентликлардан мустақил равишда ишлайдиган маклерларга қарши бошланган ҳаракатларнинг бир қисмидир.

Бир неча ой аввал, Ўзбекистонда хусусий нотариуслар лицензиялари бекор қилинидан кейин, мамлакатда фақатгина давлатга қарашли нотариал идоралари фаолият олиб бормоқда.

Ундан кейин Ўзбекистон парламенти “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги янги қонунни қабул қилиб, лицензияси бўлмаган даллоллар фаолиятини тақиқлаб қўйди.

Янги қонун туфайли қонундан ташқари бўлиб қолган тошкентлик маклер Жасур ака ҳам, уй олди-сотдисининг тақиқлаб қўйилишига расмийлар келтираётган сабабларга ишонмайди.

Жасур ака ҳам, айниқса пойтахт ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мул бозорида жуда катта миқдорда пул айланишини инобатга олсангиз, ҳукуматнинг бу пулларни назорат қилишни истаб қолганини тушуниш мумкин, дейди.

- Менимча, шунақа бўлиши ҳам мумкин. Мана шуниси тўғрироқ бўлиши мумкин. Ҳозир ҳар қалай “Пул банк орқали ўтсин. Одамлар қўлида айланиб юрмасин” дейилаëтган бўлиши мумкин.

Лекин, дейди тошкентлик маклер, ҳукуматнинг бу ҳаркатларни унинг ўз халқига нисбатан олиб бораётган сиёсати кундан-кунга ғирромлашиб бораётганига яна бир мисолдир.

- Бу қанақа ўзи? Квартира олди-сотди тақиқланса. Бу қандоқ бўлди? Мен ақлимга сиғдира олмаяпман. Қанақасига бу нарсани тақиқлаш мумкин? Одамларнинг 10талаб квартираси бор. Одамларнинг кенгайиши бор, туғилиш бор.
XS
SM
MD
LG