Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:46

Москвада Ислом мавзусида халқаро анжуман бошланди


Жума куни Москвадаги Россия Халқлар дўстлиги университетида “Ислом дунёси: тарих, жамият, маданият” деб номланган Иккинчи халқаро илмий конференцияси бошланди.

Уч кун давом этадиган анжуманда 20 мамлакатдан 200дан ортиқ тадқиқотчи ва олимлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистондан конференцияда Тошкент Шарқшунослик институтидан профессори Бахтиёр Бобожонов етакчилик қилаётган исломшунос ва тарихчи олимлар гуруҳи қатнашмоқда.

Конференция раислик қилаётган Россиядаги “Маржони” жамғармасинг илмий дастурлар бўйича директори Игорь Алексеев Озодлик билан суҳбатда тадбир ҳақида жумладан бундай деди:

- Бу конференция “Ислом дунёси: тарих, жамият, маданият”, деб номаланади, биз унга дунёнинг турли чеккаларидан ислом масаласи билан шуғулланувчи энг йирик мутаҳассис-олимларни жамлашга ҳаракат қилдик. Бу симпозиумда манбаъшунос ва тарихчилар, сиёсатшунос ва диншунослар, иқтисодчию антрополог олимлар ташриф буюрдилар. Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири Ислом маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти билан шуғулланувчи турли йўналиш мутаҳассисларини бир жойга йиғиш, фикр алмашишни уюштиришдан иборатдир, дейди конференция раиси.

Ислом мавзусидаги мазкур конференция уч йилда бир марта ўтказилади. Биринчи марта “Ислом дунёси” анжумани 2007 йилда Москвадаги Россия Гуманитар университетида ўтказилган эди.

Озодлик мухбири илмий анжуманнинг ўзбекистонлик делегатлари билан суҳбатлашишга ҳаракат қилди. Бироқ делегатлар раҳбари профессор Бахтиёр Бобожонов биз билан суҳбатлашишдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG