Линклар

logo-print

Карзай халқаро кучлардан изоҳ сўрамоқда


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай мамлакатдаги халқаро кучлар қўмондонлигидан яқинда гиёҳванд моддалар савдосига қарши олиб борилган амалиёт юзасидан тушунтириш сўрамоқда.

Жаноб Карзайнинг таъкидича, Россия ва АҚШ иштирокида олиб борилган бу амалиёт Кобул ҳукуматининг рухсатисиз амалга оширилган ва бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатдир.

Яқинда Россиянинг наркотикларни назорат қилиш қўмитаси бошлиғи Виктор Иванов Афғонистонда наркофурушларга қарши АҚШ кучлари билан бирга рейд ўтказилгани ҳақда билдирган эди.

Ивановга кўра, рейд давомида умумий нархи 250 миллион доллар турадиган бир тоннага яқин героин ва бошқа турдаги гиёҳванд моддалар мусодара этилган.
XS
SM
MD
LG