Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:58

АҚШга йўлланган портловчи жўнатмага алоқадор аёл ҳибсга олинди


Яман пойтахтида портловчи мослама жойлаштирилган иккита жўнатмани АҚШга жўнатишга алоқадорликда гумонланмиш аёл ҳибсга олинди.

Яман расмийлари кўра, 22 ёшли аёл мамлакатдаги тиббиёт университетида таҳсил олади. Баъзи хабарларга кўра, у билан бирга 46 ёшли онаси ҳам ҳибсга олинган.

29 октябрда АҚШга жўнатилган икки жўнатма ичидан UPS ва FedEx курьерлик хизматлари портловчи мосалама топган эди. Бу жўнатмалар Дубай ва Британиянинг Ист-Мидлендс аэропортларида тутиб қолинди.

Яман президенти Али Абдулла Солиҳ ўз давлати “Ал-Қоида”га қарши ҳамкорлари билан курашни давом эттириши, аммо “Ал-Қоида” ортидан ов баҳона бирор-бир ташқи давлатнинг Яман ички ишларига аралашишини истамаслигини таъкидлади.

Британия ва Франция ҳукуматлари Ямандан келувчи барча турдаги эгасиз юкларга тақиқ жорий этди. АҚШ ҳукумати эса Ямандан келадиган барча турдаги почта жўнатмаларини қабул қилишни тўхтатди.
XS
SM
MD
LG