Линклар

logo-print

Қирол Абдулла Ироқ сиёсатчиларини сўзлашувга чорлади


Саудия Арабистони қироли Абдулла Ироқ сиёсий партиялари етакчиларини Ироқдаги ҳукумат инқирози масалаларини муҳокама қилиш учун сўзлашувга таклиф қилди.

Шу йил март ойида ўтган парламент сайловида суннийлар қувватлаган собиқ бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги коалиция амалдаги бош вазир Нурий ал-Маликий етакчилигидаги блокдан бирозгина илгарилаган эди. Натижада сайлов ғолибсиз якунланган ва мамлакатда коалицион ҳукуматни тузиб бўлмайдиган ҳуқуқий вазият вужудга келган эди.

Ироқ ҳукуматини март ойида кириб қолган боши берк кўчадан чиқаришга кўмаклашиш истагини билдирмиш Саудия Арабистони қироли Абдулла бугун баёнот тарқатиб, Ироқ президенти Жалол Талабоний ва мамлакатдаги барча сайловда қатнашган партияларни Риёд шаҳрига сўзлашувларга чорлади.

Қирол Абдулла бу сўзлашувларни бу йилги Ҳаж мавсумидан кейиноқ — ноябр ойи ўрталарида ўтказишни таклиф қилмоқда.

Ҳозирга қадар Ироқнинг Алавий етакчилигидаги сиёсий гуруҳлар буни маъқуллашини билдириб, мулоқотлар ёрдамида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ёмонлашуви олди олиб қолиниши мумкинлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG