Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:27

Эрон вазири халқаро санкциялар самара бермаганини айтмоқда


Эрон савдо вазири халқаро санкциялар ўз давлати савдо алоқаларига зарар етказгани ҳақидаги иддаоларни инкор қилди.

Шундай баёнот берган вазир Маҳдий Ғазанфарий халқаро санкцияларни “самарасиз”, деб баҳолади.

Бундан бир неча кун муқаддам Эрон Савдо палатаси раиси Муҳаммад Наҳавандиён халқаро санкциялар мамлакат иқтисодига салбий таъсир кўрсата бошлаганини тан олган эди.

Ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга нисбатан тўртинчи босқич санкциялари амалда.

Шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам уранни бойитиш дастурларини тўхтатиш талабини рад этгани учун Теҳронга нисбатан жазо чораларини қўллаган.
XS
SM
MD
LG