Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:13

Индонезияда цунами қурбонлари 435 нафарга етди


Индонезияда цунамидан нобуд бўлганлар расмий сони 435 нафарга етди, бедарак кетганлар сони эса 110 нафарга тушди.

Мамлакат расмийлари йўқолганларнинг кўпчилиги тупроқ остида қолиб нобуд бўлгани эҳтимоли катта, деб ҳисобламоқда.

Душанба куни содир бўлган 7.7 балли зилзила ортидан келган 3 метр баландликдаги цунами хуружи оқибатида 15 мингга яқин одам Мэнтаваи оролларини тарк этишга мажбур бўлди.

Шунингдек, Индонезия Фавқулодда вазиятлар хизмати Ява оролларидаги Мерапи вулқони уйғонгани боис унинг атрофида яшаётган 50 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди. Бу вулқон отилиши оқибатида нобуд бўлганлар сони эса 30 дан ортиқ экани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG