Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Ўзбек суди 9 ойда жами 63 миллиард сўм ундириш ҳақида ҳукм чиқарди


Ўзбекистон Адлия бошқармалари сўнгги 9 ойда 14 минг 970 та даъво аризасини кўриб чиқиб, 63 миллиард сўм (38 миллион 700 АҚШ доллари) миқдорида пул ундириш ҳукмини чиқарган.

“Регнум” агентлигининг Адлия вазирлигига таяниб хабар қилишича, бу миқдордан 89 фоизи ундирилган ва бунинг 7 миллиард сўми фермер хўжаликлари фойдасига ундирилган.

Шунингдек, агентлик хабарига кўра, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари олиб борган текширувлар натижасида мамлакат бўйлаб 224 та юридик шахсни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни текширилган.

Бундай расмий рақамларни эълон қилар экан, Ўзбекистон Адлия вазирлиги гап қай мазмундаги суд ишлари ва текширувлари ҳақида бораётгани, даъвоси қондирилганларнинг фермерлардан ташқари яна кимлар экани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган.
XS
SM
MD
LG