Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг ташқи нефтга эҳтиёжи ортиши мумкин


Ўзбекистон 2011 йилга бориб ташқаридан 4 миллион 200 минг тонна нефт олишга мажбур бўлади.

Марказий Осиёдаги бугунги вазиятни таҳлил қилган уч эксперт қўшма тадқиқотининг шундай хулосасини эълон қилар экан, буни Ўзбекистон нафақат нефт экспорти салоҳиятига эга эмаслиги, балки мамлакатда ички истеъмол кўлами шиддатли равишда ўсаётгани билан изоҳлади.

Владимир Парамонов, Алексей Строков ва Олег Столповскийлар тадқиқоти хулосаларига асосланиб "Регнум" агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистоннинг ташқи нефтга эҳтиёжи 2020 йилга бориб 6 миллион 700 минг, 2030 йилга бориб эса 8 миллион 800 минг тоннага етиши мумкин.

Айни пайтда, экспертлар тахминича, мамлакатнинг газ экспорти бўйича салоҳияти ҳозиргидан ўсиши ва 2020 йилга бориб эса йилига 30 миллиард метр кубни ташкил қилиши мумкин ҳамда бу соҳада Ўзбекистоннинг асосий ҳамкори Россия бўлиб қолади.
XS
SM
MD
LG