Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:51

Эстония расмий делегацияси Ўзбекистонга келди


Эстония бош вазири Андрус Ансип 31 октябр куни Ўзбекистонга расмий сафар билан келди.

3 ноябрга қадар давом этадиган сафари чоғида Европа Иттифоқига аъзо Эстония делегацияси Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Бош вазир Шавкат Мирзиёев, шунингдек, раҳбариятнинг бошқа юқори мартабали расмийлари билан ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларни кучайтириш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Расмий хабарларга кўра, икки давлат ўртасидаги савдо алмашинуви 2010 йилнинг 6 ойида 7 миллион 300 минг АҚШ долларини ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг айни вақтига қадар қайд этилган натижанинг қарийб ярми, холос.
XS
SM
MD
LG