Линклар

logo-print

Россияда ўзбекистонликларни қул қилган аёл судланди


Новосибирск вилоятининг Коливан туманида яшовчи аёл бир гуруҳ ўзбекистонликларни қул қилиб ишлатгани учун 3 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди.

Новосибирск прокуратураси расмий сайтининг маълумотига кўра, 2009 йилнинг октябр ойида коливанлик исми ошкор қилинмаётган аёл ва маҳаллий тадбиркорлардан бири “Сибиряк” корхонасига қарашли чучвара цехига бир гуруҳ ўзбекистонликларни ёллаган.

2009 йилнинг ноябр ойидан 2010 йилнинг апрелига қадар паспортлари тортиб олинган ўзбеклар қулдек ишлатилган. Бу ҳақда цехдан қочишга муваффақ бўлган ва милиция бўлимига мурожаат қилган ўзбекистонлик аёллардан бири маълум қилган.

Коливанлик “тадбиркор” аёл Россия Федерацияси Жиноят Кодекси 127-моддасининг бир қатор бандлари бўйича суд томонидан айбдор топилган ва 3 йиллик шартли қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Новосибирск прокуратура расмий сайтида ўзбекистонликларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
XS
SM
MD
LG