Линклар

Истанбулда ҳудкуш ҳужуми 22 кишини жароҳатлади


Туркиянинг Истанбул шаҳри Тақсим майдонида ҳудкуш ҳужумчи портловчи мосламани ишга тушириши оқибатида 22 киши жароҳатланди.

Шаҳар ҳокими Ҳуссайн Мутлу жароҳатланганларнинг 12 нафари тинч аҳоли, 10 нафари эса полиция вакили эканини маълум қилди.

Ҳозирча бу ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ. Аммо, бунда муқаддам бир неча ҳудкуш ҳужумларини уюштирган Курд ишчилар партиясининг қўли борлиги ҳақидаги тахминлар илгари сурилмоқда.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳодиса муносабати билан берган баёнотида бунинг ортида турганлар, албатта, жазоланажагини айтди.

Туркия Бош вазири бундай ҳаракати билан мамлакатни нотинчлантириш ва бу юртдаги ишонч пойдеворларини йиқишни истаганларга асло ва асло шавфқат кўрсатилмаслиги ҳамда бу ҳодиса мамлакатдаги бирлик, қардошлик, тараққиёт жараёнларига заррача таъсир кўрсата олмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG