Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Украинада маҳаллий сайловлар ўтмоқда


Бугун украиналиклар маҳаллий ҳокимият органлари — шаҳар ҳокимлари ва маҳаллий кенгаш депутатларини сайламоқда.

Дастлабки тахминларига кўра, сайловда ҳукуматга суянган Регионлар партияси етакчилик қилади.

Сайловда эса жами 50 га яқин партия иштирок этмоқда ва бунча партия номзодлари терилган рўйхат узунлиги қайриб ярим метрга етиб қолган.

Украина расмийлари сайловнинг эркин ва қонун доирасида ўтаётганини таъкидламоқда. Жумладан, Луганск области маъмурияти раҳбари Валерий Холенко: “Сайлов яхши ташкиллаштирилгани, одамлар ўз сиёсий иродасини эркин ифода этаётгани, жараён нормал бораётгани кўриниб турибди”, деди хориж мухбирлари билан суҳбат чоғида.

Сайловни 2 ярим мингга яқин кузатувчи кузатмоқда ва уларнинг 500 нафари хорижий ташкилот вакилларидир.
XS
SM
MD
LG