Линклар

Яман хавфсизлик хизмати Қўшма Штатларга почта орқали портловчи модда солинган жўнатмани юборганликда гумон қилинган аёлни озод қилди.

22 ёшли талаба Ҳанан ал-Самовий сўроқ қилингач, шаҳарни тарк этмаслик шарти билан қўйиб юборилди. Унинг 45 ёшли онаси ҳам қўлга олиниб, сўроқ қилинганидан кейин озод қилинди.

Яман расмийлари қалбаки ҳужжатлар билан АҚШга портловчи мосламаларни юборганликда гумон қилинган бошқа одамлар ҳам қидирилаётганини маълум қилди.

Ямандан юборилган иккита жўнатма жума куни Британия ва Дубайда ушлаб қолинди. Бу фитна ортида Ал-Қоида тургани гумон қилинмоқда.

Нью Йорк Таймс газетасига кўра, АҚШга авиажўнатма сифатида юборилган бомбалар мутахассислар томонидан тайёрланган ўта мураккаб мослама бўлган.
XS
SM
MD
LG