Линклар

Бағдоддаги черковда ўтказилган амалиётда 37 киши ҳалок бўлди


Бағдоддаги Католик черковида қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинганларни озод қилиш операцияси пайтида камида 37 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

BBCнинг хабар қилишича, ҳалок бўлганларнинг 25 нафари гаровдагилар, етти нафари Ироқ хавфсизлик кучлари ва беш нафари гаровгирлар бўлган.

Қуролли гуруҳ аввал Бағдоддаги биржага ҳужум қилиб, икки соқчини ўлдирди ва ундан кейин черков ичига яширинди.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, улар черков ичида қирққа яқин одамни гаровга олган.

Озод қилинган тутқунлардан бирининг айтишича, қуролланган шахслар ибодатхонага бостириб кирибоқ черков руҳонийсини ўлдирган. Ҳужум пайтида черковда юзга яқин насроний бўлгани айтилмоқда.

Қуролланган гуруҳ қамоқдаги Ал-Қоида жанггариларининг озод этилишини талаб қилган.

Ироқда бир ярим миллионга яқин насроний бор.
XS
SM
MD
LG