Линклар

Москва марказида ўтказилган тинч намойишда бир неча киши ҳибсга олинди.

Россия мухолифати мамлакат конституциясининг йиғилишлар ўтказиш эркинлигига оид 31-моддасига ишора ўлароқ, 31 кундан иборат бўлган ойларнинг охирги кунида намойиш ўтказади.

Москва расмийлари, одатга зид равишда, бу сафар мухолифат фаолларининг пойтахт марказидаги Триумфальная майдонида йиғилишларига руҳсат берди.

Россия агентликлари бу намойишда 800 га яқин одам иштирок этганини хабар қилган бўлса, Ассошиэйтед Прессга кўра, намойишга икки мингга яқин одам тўпланган.

Триумфальная майдонига келганларнинг кўпчилиги инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг фаоллари бўлгани айтилмоқда.

Москва милицияси 27 киши йўл ҳаракатини тўсишга урингани учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

Айни пайтда, Санкт-Петербургда руҳсат этилмаган бошқа намойишда 300 га яқин одам иштирок этди. У ерда 113 киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG