Линклар

logo-print
Якшанба куни Украинада маҳаллий ҳукумат органларига сайловлар бўлиб ўтди.

Шаҳар мэрлари ва вилоят кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда иқтидордаги Минтақалар партиясининг мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларда қўли устун келиши башорат қилинаётган эди.

Мухолифат партиялари сайловлардан олдин Минтақалар партиясини овозларни қалбакилаштиришни ният қилганликда айблади. Чунки 33 мингта сайлов кенгашининг аксарияти иқтидордаги партия томонидан назорат қилинади.

Президент Виктор Янукович овозларни қалбакилаштиришга уринганлар жавобгарликка тортилишини ваъда қилди.

Юлия Тимошенко етакчилигидаги Батькившина партияси бир нечта ҳудудда ўз аъзоларининг рўйхатга олинмагани важидан сайловни "қонуний" деб, уни тан олмаслигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG