Линклар

Бразилияда ўтказилган сайловларнинг экзит-полл, яъни сайлов участкалари олдида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, иқтидордаги партия номзоди Дилма Руссефф Бразилиянинг биринчи аёл президентига айланиши мумкин.

“Globo” телекомпанияси ўтказган экзит-полл натижалари Руссеффнинг 58 фоиз, унинг рақиби Хосе Серраyнинг эса 42 фоиз овоз олганини кўрсатди.

Руссефф Бразилия президенти Луис Игнасио Лула да Силва томонидан ворис сифатида илгари сурилган номзоддир.

Руссефф шу пайтгача сайланадиган лавозимларда ишламаган, лекин президент Силва маъмуриятининг раҳбари, ундан олдин эса энергия вазири лавозимларини эгаллаган.
XS
SM
MD
LG