Линклар

logo-print
Россия президенти Димитрий Медведевнинг Курил оролларига сафари бошланди.

Бу Япония ҳам даъвогарлик қиладиган ушбу оролларга Россия етакчисининг илк сафаридир.

Япония Бош вазири Наото Кан Медведевнинг Курилга ташрифини жуда “афсусланарлидир”, деб баҳолади. Япония Ташқи ишлар вазири Сэйжи Маеҳара Россия элчиси Михаил Белийни чақиртириб¸ унга ўз ҳукумати норозилигини билдирди.

Медведевнинг бу сафари унинг Японияга ташрифи олдидан амалга оширилмоқда. Ноябр ойи ўрталарида Кремл раҳбарининг Осиё-Тинч океани давлатлари иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти йиғилишида қатнашиш учун Японияга бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG