Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:24

Бағдод черковидаги амалиётда 52 киши ўлдирилди


Бағдод марказидаги черковда қуролли шахслар гаровга олган ўнлаб одамни қутқариш учун хавфсизлик кучлари ўтказган амалиёт чоғида камида 52 киши ўлдирилди.

Хабарларга кўра, ўлдирилганларнинг бири руҳоний, 10 нафари полиция вакили ва қолганлари гаровга олинган кишилар бўлган. Ҳозирча гаровга олинганларнинг ҳукумат кучлари ёҳуд жанггарилар қўлидан ўлганига оид маълумотлар ошкор қилингани йўқ.

Қуролли шахслар аввал бир дўконга ҳужум қилиб, икки қўриқчини ўлдирган ва ундан кейин черковга кириб, унинг ичида 120 кишини гаровга олган эди.

Хабарларга кўра, қуролли гуруҳ Ал-Қоиданинг қамоқдаги бир аъзоси озод қилинишини талаб қилган.

Ироқда эса жами 1 миллион 500 мингга яқин маҳаллий насронийлар истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG