Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:43

Афғониcтонда яна бир туман толиблар назоратига ўтди


Афғонистоннинг Ғазни вилоятида ўтган тунда толиблар туман ҳокимлиги биносига бостириб кирди ва бинони эгаллаб олди.

Туман полицияси раҳбари Муҳаммад Ёсиннинг айтишича, полиция кучларига катта талафот етган¸ ҳозирча бу талафот ошкор қилинмади.

Толиблар матбуот вакили Забиуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, туманда ҳокимлик биносини қўриқлаб турган барча полициячи ўлдирилган ёхуд гаровга олинган.

Кейинги пайтларда Ғазни вилояти мамлакатнинг энг нотинч минтақаларидан бирига айланган. Бу ерда 10 та вилоят тўғридан-тўғри толиблар назорати остида.

Шу боис сентябр ойида бўлган парламент сайловлари Ғазнида ўтказилмаган эди.
XS
SM
MD
LG