Линклар

logo-print

Суд Березовскийга нисбатан ҳукмни кучда қолдирди


Владимир Березовский

Владимир Березовский

Тошкент шаҳар суди россиялик журналист, “Vesti.uz” нашри муҳаррири Владимир Березовский устидан Яккасарой туман суди ҳукмини ўз кучида қолдирди.

Суд ҳукмига кўра, Березовский "бошқа шахс"ни ҳақорат қилиш ва унга туҳмат қилишда айбдор, деб топилган эди.

Владимир Березовскийга кўра, аппеляция тартибида ўтган судда у киритган 4 та сўровнома қонунга зид равишда қондирилмаган.

“Суд роппа-роса 10 дақиқа давом этди. Мен тўртта сўровнома киритиб улгурдим, холос. Улардан бири суд ишида мен ҳақорат ва туҳмат қилган, деб топилган “бошқа шахс”ни маҳкамага таклиф қилиш эди. Яъни, суд ишида Ўзбекистон ёҳуд ўзбек халқи, деган гап йўқ. "Бошқа шахс", дейилган. Эҳтимол, мен у билан ярашмоқчидирман, деб судядан уни чақиртиришни сўрадим. Аммо, судя: "Биз унинг исм-фамилиясини билмаймиз, шунинг учун уни судга чақира олмаймиз” деди”, дейди журналист.

Журналист ўзига нисбатан тергов иши бошланган кезданоқ жабрланувчи ким, деган саволга ҳануз жавоб берилмаганини айтар экан, бу ҳолда ўзига нисбатан суд жараёнини бошдан-оёқ ноқонуний, деб ҳисоблаши ҳамда шикоят билан яна юқори босқич судларига мурожаат қилишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG