Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:53

Қирғизистонда сайловнинг расмий натижалари кутилмоқда


Бир неча соат ичида Қирғизистон Марказий Сайлов комиссиясининг парламент сайловлари расмий натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.

Бунга қадар эса сайловда берилган овозлар ва сайловчилар сонининг сайлов участкалари протоколларига мувофиқлигини текширган комиссия сайловчилар сони қўшимча рўйхатлар асосида яна 36 мингга ошганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги сайлов натижаларига оид ҳужжатлар топилмагани ҳам маълум қилинди.

Қирғизистонда парламент сайлови шу йилнинг 10 октябрида бўлиб ўтган ва сайловдан кейин унда қатнашган баъзи сиёсий партиялар орасида сайловчилар сонига оид рақамлар устида келишмовчилик юзага чиққан эди.
XS
SM
MD
LG