Линклар

Эстония расмийлари Ўзбекистон парламентида бўлди


Эстон делегацияси вакили.

Эстон делегацияси вакили.

Эстония Бош вазири Андрус Ансип етакчилигида Ўзбекистонга уч кунлик сафар бошлаган делегация бугун Ўзбекистон парламенти аъзолари билан учрашди.

Эстония Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу делегация таркибида бўлган матбуот вакили Лэйни Кэтрин музокараларда ўртадаги 16 йиллик алоқани янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинганини айтди.

- Давлатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 16 йил бўлди ва биз ҳозир ўзаро иқтисодий ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиришга асос бўладиган муҳим келишувларга эришиш мақсадида музокаралар ўтказдик, деди Эстония расмийси.

Унга кўра, президент Ислом Каримов ва Бош вазири Шавкат Мирзиëев билан учрашувлар сафарнинг кейинги кунларига белгиланган.

Эстония Бош вазири сафари давомида ўзбек расмийлари билан Афғонистондаги вазиятнинг Марказий Осиë минтақасига таъсири масалаларини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG