Линклар

Қирғизистон парламенти – Жўғўруқу Кенешга беш партия қабул қилинди.

Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси дастлабки натижалар деярли ўзгаришсиз қолгани ва парламентга кириш учун белгиланган 5 фоизлик тўсиқдан аввал эълон қилинган 5 партия ўтганини маълум қилди.

““Ата-Журт” партияси 8.7 фоиз, Социал-демократлар партияси 7.8 фоиз, “Ар-Намис” партияси 7.57 фоиз, “Республика” партияси 6.93 фоиз ҳамда “Ата-Мекен” партияси 5.49 фоизлик овоз билан парламентга киришга қўйилган 0.5 фоизлик тўсиқдан ўтди”, деди Қирғизистон Марказий Сайлов комиссияси аъзоси Абдумўмин Мамарайимов.
XS
SM
MD
LG