Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:23

Порани беришга мажбур бўлган ҳам гуноҳкорми?


Муҳаммадсолиҳ Обутов
Муҳаммадсолиҳ Обутов

Озодлик мухлисларидан такрор-такрор келаëтган бу саволга муҳожиратдаги имом Муҳаммадсолиҳ Обутов жавоб беради.


Муҳаммадсолиҳ Обутов:
Пайғамбаримиз (с.а.в) “Порани олувчи ҳам, берувчи ҳам, ўртадаги ҳам дўзахийдир”, деганлар. Исломдаги жазоси шундай. Бу кабира гуноҳлардан ҳисобланади.

Лекин шу ерда битта нарсани айтиб ўтай. Агар милиция ëки бирорта порахўрга учраб қолиб, у пул талаб қилса, унга бермасангиз ундан каттароқ зарарга учрашингиз аниқ бўлиб турса, яъни иккита зарардан биттасини танлаш керак бўлиб қолса, шунақа пайтда пора берилса, бу пора бўлмайди.

Исломда шундай қоида бор. Фиқҳда иккита зарар рўбарў келса, биттасини танлашга мажбур бўлсангиз, енгилини танлашга ҳақлисиз. Албатта, рози бўлмасдан берилади ва қиëматда сўралади. Бунинг ҳукми шуда.

Озодлик: Лекин бундай одам барибир ҳам жавобгар бўлиб қолаверадими?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Бераëтган одам енгил зарарни танлаëтган бўлади ва пулни берганда “Олинг, розиман. Бола-чақангизга ярасин”, демасин. Индамасдан берсин ва розимас бўлиб қолсин қалбида. Яъни, пора талаб қилаётган киши бу одамга зулм қилаëтган бўлади, дея порани беришга мажбур этилган одам мазлум эканини таъкидлайди Муҳаммадсолиҳ Обутов.
XS
SM
MD
LG