Линклар

logo-print
Европа ва Шимолий Америка давлатлари Ямандан учган самолётларда бомба солинган почта жўнатмалари аниқланганидан кейин авиация соҳасида хавфсизлик чораларини кучайтиршларини эълон қилди. Бомба жўнатмалари билан боғлиқ фитна ортида Ал-Қоида тургани айтилмоқда.

Бу воқеа муносабати билан Британия, Германия, Ҳолландия, Франция, Канада ва Қўшма Штатлар хавфсизлик чоралари ўлароқ, Ямандан юк ташувчи самолётларни қабул қилишни тўхтатишлари ва бомбаларни аниқлаш бўйича қўшимча чораларни кўришларини эълон қилди.

Қўшма Штатларга учиб кетаётган юк ташувчи самолётларда топилган портловчи жўнатмалар ўтган ҳафта Англия ва Дубайда ушлаб қолинди.

Ғарб давлатлари бомба жўнатмаларига оид фитна Ал-Қоида томонидан уюштирилганини гумон қилмоқда. Қўшма Штатлар махфий хизматлари асосий гумонланувчи сифатида саудиялик Иброҳим Ҳасан Ал-Асирий номини тилга олмоқда. Ал-Асирийнинг Ямандаги Ал-Қоида ҳалқасига алоқаси борлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG