Линклар

Ироқ расмийлари Бағдоддаги черковда жанггарилар гаровга олган 120 кишини озод қилиш амалиёти пайтида 52 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Жанггарилар черковга бостириб киришдан аввал Ироқ савдо биржасига ҳужум қилди.

Ироқ Ички ишлар вазири муовини генрал Ҳусайн Али Камол ҳужум оқибатида 52 киши ҳалок бўлиб, 67 одам жароҳатланди, деди. Ҳалок бўлганларнинг бири руҳоний ва камида ўн нафари полициячидир. Жароҳатланганларнинг аксари аёллар экани айтлмоқда.

Қурбонлар жанггарилар томонидан ўлдирлганми ёки якшанба кунги амалиёт пайтидами ҳозирча ноаниқ қолмоқда.

Ироқ Мудофаа вазири Абдул Қодир ал-Убайдий ҳужум ортида Ал-Қоида турганига шбуҳа йўқ, дея баён қилди.

Рим Папаси Бенедикт XVI католик черковига қилинган ҳужумни қоралади.
XS
SM
MD
LG