Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:53

Тожикистон ҳарбийлари Раштда база ташкил қилмоқчи


Тожикистон Мудофаа вазирлигига кўра, сентябр ойидан бери жанггарилар билан тўқнашувларда 60дан ортиқ ҳукумат қўшинлари ҳалок бўлган Рашт водийсида ҳарбий тайёргарлик маркази ташкил этилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фариддун Маҳмадалиев давом этаётган амалиётларда қатнашиш учун минтақага ташланган қўшинларга қишки чодирлар юборилганини маълум қилди. Маҳмадалиевга кўра, доимий биноларни қуриш учун материаллар ва тегишли ускуналар минтақага яқин кунлар ичида юборилади.

Тожикистон ҳудудининг қарийб 90 фоизи тоғли минтақалардан иборатдир ва ҳукумат ўн йилдан бери Рашт водийсидаги вазиятни назорат қилишда қийинчиликларга дуч келади.
XS
SM
MD
LG