Линклар

Россиядаги “Демократик Танлов” ҳаракати етакчиси Владимир Милов ўз ташкилоти Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилганини маълум қилди.

Энергетика вазирининг собиқ муовини Милов ўзи ва “Демократик Танлов”га кирувчи яна уч мухолифат ташкилотлари вакиллари ягона партия тузиш устида иш олиб боришларини таъкидлади.

14 сентябр куни Милов ва мухолифат етакчиларидан Михаил Касьянов, Борис Немцов ва Владимир Рижковлар демократик кучлар коалициясини тузиш бўйича келишувни имзолаган эди. Улар парламент ва президентлик сайловларида иштирок этадиган партияга айланишни мақсад қилган.
XS
SM
MD
LG