Линклар

logo-print

Япония Москвадаги элчисини чақиртириб олмоқчи


Ташқи ишлар вазири Сэйжи Маеҳара ўз элчисидан изоҳ кутмоқда.

Ташқи ишлар вазири Сэйжи Маеҳара ўз элчисидан изоҳ кутмоқда.

Япония Россия президенти Димитрий Медеведевнинг Курил ороллари сафари ортидан Москвадаги элчисини вақтинча чақириб олиш ниятини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири Сэйжи Маеҳара япон дипломатидан Россия президентининг Курилдаги тўрт ороллардан бирига сафарига оид тафсилотларни сўраш ниятида.

Медведевнинг бу оролларга сафари икки давлат ўртасида баҳсли ҳудуд - Россияда “Курил ороллари”, Японияда эса “Мамлакатнинг шимолий ҳудуди” деб аталадиган ороллар тизмасига Кремл етакчиси қилган илк сафар бўлди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг совет армияси эгаллаган бу ҳудудга Япония ҳам даъвогарлик қилиб келади ва шу можаро икки давлат ўртасида Тинчлик келишуви имзоланишига тўсиқ бўлиб турган асосий муаммодир.

Токиодан олинган хабарларга кўра, Бош вазир Наото Кан Димитрий Медведев билан кейинги ҳафтага белгиланган учрашувни бекор қилганича йўқ. Кейинги ҳафтада Токиода Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учрашуви бўлади.
XS
SM
MD
LG